Марказий банк бир мижозга бериладиган банк карталари сонини вақтинча чеклади. Энди бир банкда 5 тагача, жами эса 20 тагача, шу жумладан, виртуал ва кобейджинг карталарини (валюта карталаридан ташқари) олиш мумкин. Агар бир йил давомида картадан фойдаланилмаса, банклар уларни блоклайди.
Ўзбекистон Марказий банки бир фойдаланувчига бериладиган карталар сонини чекламоқчи. Регулятор раиси ўринбосари Беҳзод Ҳамраевнинг таъкидлашича, айрим мижозлар юзлаб карталарга эга бўлиб, бу фирибгарлар томонидан карталардаги маблағ ўзлаштирилишига олиб келмоқда.
Ўзбекистонда банклар ва тўлов тизимларининг мобил иловаларидаги хавфсизлик даражасини ошириш учун янги рўйхатдан ўтган фойдаланувчининг маблағларини ўтказиш имкониятини 1 соатгача чеклаш режалаштирилмоқда. Фойдаланувчиларга унинг профилига кирилганлик ҳақида SMS-хабар юборилади.
1 ноябрдан Тошкент жамоат транспортида банк карталари орқали тўлов қилинса, йўл ҳақи нархи АТТО картаси билан тўлангани каби бўлади — 1700 сўм. Бироқ бир соат ичида бошқа транспортга ўтишдаги чегирма фақат АТТО учун амал қилади.
Қозоғистон Миллий банки мамлакат норезидентларига вақтинча ёки доимий яшаш учун рухсатномасиз банк карталари беришни тақиқлашни режалаштирмоқда. Регулятор бундай чораларни гиёҳванд моддалар ёки қимор ўйинлари билан боғлиқ ноқонуний операциялар хавфини камайтириш зарурати билан изоҳлади.
Таҳлилчи Карен Срапионовнинг фикрича, банкларнинг минимал капиталини ошириш бозорни консолидация қилиш истаги билан боғлиқ бўлиши мумкин ва бу банк тизими манфаатларига унчалик ҳам мос келавермайди. У ўз колонкасида қонун лойиҳасини ҳали ҳам қайта кўриб чиқиш мумкинлигига умид билдирди.
Тошкентда фуқароларнинг банк карталаридаги пулларини алдов йўллари билан ўзлаштириш ҳолатлари кескин ошди. 2022 йилда бундай кибержиноятлар оқибатида тошкентликлар камида 45,2 млрд сўм зарар кўрган. Бу пулларнинг бор-йўғи 9,2 млрд сўмга яқини ундириб берилган. ИИББ кенг тарқалган усулларни санади.
Ўзбекистондаги айрим банклар норезидентлар учун ҳисобрақам очиш бўйича янги талабларни жорий қилди. Энди ҳисобрақам очиш учун улардан 15 кун ичида доимий равишда мамлакат ҳудудида бўлиши, талаба мақомини тасдиқловчи ёки расмий ишга жойлашганлик тўғрисидаги ҳужжатни тақдим этиши талаб этилади.
Декабрь бошида айрим банк карталари эгалари маблағлари улар рухсатисиз ечиб олинаётганидан шикоят қилдилар. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосланиб мижозларни хабардор қилмасдан ва улар билан келишмасдан пуллар ечиб олинаётганини аниқлаштирмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг